«Манчестер Сити» бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоа ҳимоячиси Венсан Компанининг жароҳати жиддий эмаслигига умид билдирди.
Тўрт ойлик танаффусдан сўнг илк бор майдонга тушган бельгиялик футболчи «Суонси»га қарши Англия Лига кубоги учрашуви (2:1) сўнгги дақиқаларида яна жароҳат олди.
«Шифокорлар у билан мулоқотда бўлиб, айнан нима бўлганига аниқлик киритишади. Умид қиламанки, унда катта муаммо бўлмайди, тиббий текширув натижаларини кутамиз», — деди Гвардиола.
«Тан оламан, у жароҳат олган вазиятни кўрмай қолдим. Бироқ, футболчи жароҳат олганидан сўнг, ўйинни давом эттира олмайди, шу сабабли ҳам у финал ҳуштаги янграшидан аввал майдонни тарк этди», — деди мураббий.