Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Навбаҳор ёшлари ишончли ғалабани қўлга киритди (тўлиқ шарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ёшлар биринчилигининг навбатдаги турида “Навбаҳор” ёшлари Тошкентнинг “Пахтакор” клубидаги тенгқурлари билан куч синашди. Учрашувни муросасиз руҳда ўтиши олдиндан маълум эди. Сабаби, ҳар икки жамоа ҳам жорий йилги мавсумда юқори ўринлар учун интилаётганди. “Пахтакор” 22-турдан кейин 43 очко жамғариб мусобақа жадвалида иккинчи ўринни банд этиб турганди. Ёшларимиз эса 37 очко билан тўртинчи ўриндан жой олишганди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа азоларида гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, ўйингоҳга йиғилган мухлислар битта голга гувоҳ бўлишди холос. 22-дақиқада Шоҳжаҳон Аббосов жарима майдончаси ичида рақибларни алдаб ўтган ҳолда “Пахтакор” дарвозасини аниқ нишонга олди. Голга қадар ёшларимиздан Аббосов,

Холдоровлар, меҳмонлардан эса Каримов ва Тўраевларда яхшигина вазиятлар юзага келганди. Вакилларимизнинг зарбалари йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Тошкентликлар томонидан амалга оширилган зарбалардан кейин дарвозабонимиз маҳоратини намойиш этиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлади. Танаффусга қадар Маматхонов Толиповнинг зарбасини ҳам бартараф этишга эришди. Ўз навбатида Абдуқодиров ҳам иккита вазиятни кўкка совурди.

Иккинчи бўлимда ҳам мухлислар зерикиб қолишмади. Танаффусдан кейин фаолликни оширган “Пахтакор” ёшлари 55-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. Садилоевнинг тўп оширишидан кейин Тимур Турдиев 14 метрлардан дарвозага аниқ зарба йўллашни уддасидан чиқди. Ҳисоб тенглашгач, ёшларимиз ўйин суръатини оширишди. Бир қатор имкониятлар юзага келган бўлсада, анча вақтга қадар “Пахтакор” дарвозасини нишонга олишни имкони бўлмади. Биргина Аббосовнинг ўзида учта вазият бўлсада, ҳисобни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмади. 80-дақиқада футболчиларимиз мақсадларига етишди. Ғайрат Жўраевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Хусан Ғаниев боши билан ажойиб тарзда дарвоза тўрига жойлаб қўйди.

Эътиборли жиҳати Ғаниевни захирадан майдонга тушганига кўп бўлмаганди. Орадан бироз вақт ўтиб, Мамадалиевни Аҳмедов ўз жарима майдончаси ичида чалиб йиқитгани учун ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширган Ғайрат Жўраев ғалабани мустаҳкамлади – 3:1. Мавсумдаги 11-ғалабасини қўлга киритган ёшларимиз очколар сонини 40 тага етказиб олишди ва мусобақа жадвалида учинчи ўринга кўтарилиб олишди. 

“Навбаҳор” – “Пахтакор” - 3:1 (1:0). 23 сентябрь. Наманган. “Марказий” ўйингоҳ. 181 томошабин.
Ҳакамлар: Б.Юльчараев - 8,1, Р.Одилов - 8,7, А.Жаббаров - 8,7, А.Ражаббаев - 9.
Назоратчи – М.Исмоилов.
“Навбаҳор”: 1. М.Маматхонов, 2. Т.Шамситдинов, 5. Ҳ.Юнусов (15. Ж.Олимжонов, 25), 6. А.Холдоров (7. Х.Ғаниев, 79), 8. Б.Раҳимов, 9. И.Бойдедаев, 11. А.Мамадалиев (14. Б.Турсунов, 86), 17. И.Абдуқодиров (72. Ш.Ҳамидов, 48), 18. Ғ.Каримов, 19. Ш.Аббосов (10. И.Алибоев, 86), 20. Ғ.Жўраев (4. Б.Шарофиддинов, 85).
“Пахтакор”: 1. Н.Ҳамидов (30. Б.Эргашев, 46), 6. А.Отахонов (34. Ш.Нишанов, 45), 7. А.Тўраев (23. Ю.Абдувоҳидов, 77), 8. И.Каримов, 10. Б.Асқаров, 15. Р.Хурсанов, 19. Т.Толипов, 21. Б.Садилоев, 22. Г.Аҳмедов, 29. С.Синдаров, 38. Ж.Юсупов (5. И.Турғунбоев, 81).
Голлар: Ш.Аббосов (22), Х.Ғаниев (80), Ғ.Жўраев (84-пен.) – Т.Турдиев (55).
Огоҳлантиришлар: Ш.Аббосов (45+1), Ғ.Жўраев (49), А.Мамадалиев (78), Ғ.Каримов (89) - С.Синдаров (45+1).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:27, 23.09.2016.
Ўқилди: 3524 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.