«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике клуб шаънига ёғдирилган танқидлар борасида ўз фикрини маълум қилди. Аввалроқ, Аргентина терма жамоасининг бош мураббийи Бауса «Барселона» Месси ҳақида етарлича қайғурмаётганини айтган эди.
«Биз унга ўзини яхши ҳис қилиши учун барча шароитларни муҳайё қилганмиз. Футболчини жароҳат олиши эса – ҳар доим ёмон хабар. Дунёнинг энг яхши футболчисини жароҳат олиши эса, фақат «Барселона» мухлислари учун ёмон хабар эмас. Месси ҳақидаги баҳсларга аралашмайман, оқибати ёмон бўлиши мумкин. Месси билан биз кучлимиз. Умид қиламанки у тез орада жароҳатидан қутилади» - деди Луис Энрике Sport хабарида.