Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Хосеп Гвардиола: «Мен «Сити»да боссман»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйинчилар билан муносабат ўрнатиш тамойиллари ҳақида сўзлаб берди. 

«Мен «Сити»да боссман. Жамоамда бўлаётган ҳамма нарсани мен белгилайман. Бу ишлар баъзи ўйинчиларга ёқадими-йўқми, бу муҳим эмас», - деди Гвардиола. 

«Мураббий менман, қарорларни ҳам мен қабул қиламан. Бу менга унчалик ҳам ёқмайди, бироқ менинг ишим шунақа», - деди «Ман Сити» устози. 

«Ҳар сафар, мен қандайдир қарор қабул қилганимдан кейин, бу қарорим дахл қилган бирор футболчи инглиз матбуотига интервью беради, дейсизми? Кейинроқ улар мураббий кучлироқ эканини тушуниб етишади», - деди Гвардиола. 

«Клуб агентнинг айнан клуб қарори юзасидан матбуотда билдирган фикрларига тоқат қила олмайди. Бу номақбул ҳаракат. Агар агентлар, оталар, аёллар ёки фарзандлар клуб қарорларини муҳокама қилишни бошлашса, бу жамоа фойдасига хизмат қилмаслигини ва ўзлари таркибга киритилмасликларини ўйинчилар яхши билишади. Энг асосийси – жамоа», - деди Гвардиола.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 07:09, 24.09.2016.
Ўқилди: 4631 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.