«Челси» бош мураббийи Антонио Контенинг маълум қилишича, Франсеск Фабрегас «Арсенал»га қарши АПЛ учрашувида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.
«Арсенал»га қарши ўйин Фабрегас учун сўзсиз муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бироқ энг асосийси, Сеск ҳозирда «Челси» футболчиси ва жамоамиз учун яхши ўйнаяпти. У машғулотларда қаттиқ меҳнат қиляпти», -деди Конте.
«У «Арсенал»га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушиши мумкин, бироқ менда якуний қарорни қабул қилиш учун ҳали бир кунча вақт бор», -дея қўшимча қилди «Челси»нинг италиялик бош мураббийи.