Бугун Англия чемпионатида 6-тур ўйинлари давом этади.
"Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида "Халл Сити" клубини қабул қилади.
Ушбу жамоалар чемпионатдаа 8 марта тўқнаш келишган. Ана шу ўйинларнинг 3 тасида "Ливерпуль", 2 тасида "Халл Сити" ғалаба қозонган бўлса, қолган 3 беллашувда ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 14:8 "қизиллар" фойдасига!
Ўзаро ўйинлардаа:
"Ливерпуль"нинг энг йирик ғалабаси: 6:1
"Халл Сити"нинг энг йирик ғалабаси: 3:1
Факт: "Халл Сити" сафарда "Ливерпуль"ни юта олмаган.