Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия 1-0 Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

АПЛ: «МЮ» амалдаги чемпионни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасида кетма-кет иккита мағлубиятдан кейин «Манчестер Юнайтед» йирик ҳисобда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

"Лестер"га қарши ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида мезбонларнинг ўйини қовушмади. Кейин манкунианликларга бурчак тўплари катта ёрдам берди. Майдон эгалари танаффусга қадар "тулкилар" дарвозасини нақ 4 марта ишғол қилишди. Шулардан 3тасида бурчак тўпидан сўнг рақиб дарвозасидан ўрин олди. "Стандарт"ларни Смоллинг, Рэшфорд ва Погба голга айлантиришди. Яна бир гол эса чиройли комбинация натижаси бўлди. Мата-Погба-Лингард узатмаларидан кейин Хуан зарбавор вазиятга чиқди ва 14 метрдан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди.

Ўйин тақдири ҳал бўлганидан кейин Раньери жамоа етакчилари Риёд Маҳрез ва Жейми Вардига дам беришга қарор қилди. Захирадан тушган футболчилар лестерликлар ўйинини кучайтира олишди. Жумладан, Демарай Грэй 59-дақиқада олис масофадан аниқ зарба билан Давид де Хеа қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагига тўпни "михлади"! Грэйнинг яна бир шундай зарбасини Де Хеа қайтаришга муваффақ бўлди. Меҳмонларнинг яна бир ҳужум пайтида Энди Кинг жарима майдончаси ичида зарба бериш имкониятга эга бўлди. Бу сафар ҳам посбон зарбани қайтарди.

Шу тариқа, "МЮ" амалдаги чемпион устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва ўз очколарини 12тага етказиб юлди.

Манчестер Юнайтед – Лестер 4:1 (4:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 22 Смоллинг, 2:0 – 37 Мата, 3:0 – 40 Рэшфорд, 4:0 – 42 Погба, 4:1 – 59 Грэй.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Смоллинг, Байи, Блинд, Лингард (Кэррик, 78), Погба, Эррера, Мата (Янг, 87), Рэшфорд (Руни, 83), Ибрагимович.
Лестер – Цилер, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Дринкуотер, Амарти, Олбрайтон (Шлупп, 62), Марез (Кинг, 46), Варди (Грэй, 46), Слимани.
Огоҳлантиришлар: Хут (50), Симпсон (74)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:25, 24.09.2016.
Ўқилди: 7875 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.