«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионатидан ўрин олган «Лестер» (4:1) клубига қарши ўйиндан мамнун эканини яширмади.
«Ажойиб ўйин ва натижа. «Лестер»га қарши ўйнаш ҳар доим мушкул. Иккинчи бўлимда тенг кураш кетди, қолган вақтда биз устунлик қилдик. Футболчилар яхши ҳаракатланишди, тезкор ўйнашди.
Англия чемпионини мағлуб этганимиз зўр бўлди. Ўтган мавсумда уларни ютолмаган эдик, бу сафар икки марта ютдик.
Руни – мен учун, «МЮ» ва Англия терма жамоаси учун муҳим футболчи. Унга тўлиқ ишонаман» - деди Моуриньо.