Испаниянинг AS нашри журналист Роберт Бислининг китобидаги Жозе Моуриньо ҳақидаги гапларини келтириб ўтди.
«Президент Перес мени қадрлайди. У 2015 йили мени жамоага қайтишимни сўради ва Рамос, Марсело ва Пепени йўқотиб, таркибни тозалаб беришимни илтимос қилди. Бироқ унга энди кеч эканини айтдим.
Бенитесни тайинланишидан олдин Перес Зиданнинг номзодини кўриб чиққан. Бироқ Зидан иш олиб борган «Кастилья»даги («Реал» клубининг ўринбосарлари) тартибсизлик уни ташвишга солган. Шунингдек, у Клоппни тайинлаш борасида ҳам ўйлаб кўрган» - дейди Моуриньо.