«Қайрат» яримҳимоячиси Андрей Аршавин Қозоғистон чемпионатидан ўрин олган «Ақтўбе» (1:0) клубига қарши ўйинда гол урди.
Натижада у Қозоғистон чемпионатида урилган голлари сонини 8тага етказиб олди ва маҳаллий журналист билан баҳсда ютиб чиқди.
Журналист Петр Воликов Андрей Аршавинни «Қайрат» клубига ўтганида, у Қозоғистон чемпионатида ҳеч нарсага эриша олмаслиги ҳақида ёзганди. Ҳатто Аршавин билан баҳс бойлаб, агар у 8та гол урса, сочини қиртишлаб олдиришини эълон қилганди.
Баҳсда ютиб чиққан Аршавин журналистга «сочингни ўзим қиртишлайман» деб ёзди.