«Боруссия» Д ҳимоячиси Марк Бартра Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Реал» клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини маълум қилди.
«Реал» - фақат Криштиану Роналду эмас. Унда бошқа кучли футболчилар ҳам бор. Агар уларни тўпдан маҳрум қилсак, унда етарлича муаммо туғдира оламиз. Бироқ қарши ҳужумларни ўтказиб юбормаслик керак» - деди ҳимоячи AS хабарида.