Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси БААни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Шу кунларда Вьетнамнинг Дананг шаҳрида пляж спорт турлари бўйича навбатдаги Осиё ўйинлари давом этмоқда.

Мазкур мусобақада иштирок этаётган пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўзининг илк учрашувида БАА терма жамоасига қарши майдонга тушди. Голларга бой ва қизиқарли ўйинда жамоалар асосий вақтда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди. Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида эса, Ўзбекистон терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Жамолиддин Шарипов иккита гол киритган бўлса, терма жамоанинг яна бир голига Феруз Фахриддинов муаллифлик қилди.

Шу тариқа, Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда муддатидан олдин биринчи ўринни қўлга киритди ва кейинги босқичига йўл олди. Боиси, гуруҳнинг яна бир вакили Фаластин терма жамоаси мусобақада иштирок этмаган ва Ўзбекистон ҳамда БАА терма жамоалари чорак финалга йўлланма олишди.

Ўзбекистон терма жамоаси кейинги босқичда турнирнинг D гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритиган Афғонистон терма жамоасига қарши ўйнайди. Мазкур ўйин 29 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, мусобақанинг A гуруҳида Вьетнам, Лаос, Таиланд жамоалари ўрин олган бўлишса, B гуруҳида Уммон, Қатар ҳамда Ливан терма жамоалари ўрин эгаллашган. Турнирнинг сўнгги D гуруҳидан эса, Япония, Хитой ҳамда Афғонситон терма жамоалари ўрин олган.

Пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинлари.
Пляж футболи.
“C” гуруҳи.
Ўзбекистон – БАА 3:3 (пенальтилар сериясида 2:0).
Голлар: Жамолиддин Шарипов (2та), Феруз Фаҳриддинов.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этаётган таркиби:
Дарвозабонлар:
Акмал Ҳазратқулов
Равшан Элибоев
Алишер Ибрагимов
Майдондаги ўйинчилар:
Фурқат Азизов
Фарҳод Мираҳмедов
Жамолиддин Шарипов
Зайниддин Тожиев
Сарвар Шоаҳмедов
Феруз Фаҳриддинов
Андрей Шлема.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 18:58, 27.09.2016.
Ўқилди: 5563 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3308]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2978]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2696]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2162]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1923]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1773]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1705]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1651]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1640]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1563]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик