«Бавария» мураббийи Карло Анчелотти Риберини «Атлетико»га қарши асосий таркибда тушмаслиги ҳақида ҳазиломуз фикр билдирди.
«Франк узоқ вақт лазаретда юрди, ҳозирда эса ўзининг пик формасига қайтишга ҳаракат қиляпти.
Рибери билан орамиздаги муносабатамиз аъло, унга баъзида «сен захира ўриндиғида қоласан, мен Зидан, Кака, Дель Пьеро каби футболчиларни ҳам захирага михлаганман, энди навбат сеники» дея ҳазиллашиб қўяман», - дейди Анчелотти.