ЦСКА бош мураббийи Леонид Слуцкий Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Тоттенхэм» (0:1) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини баён қилди.
«Тоттенхэм» тўпни кўпроқ назорат қилди, бироқ бизда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Иккинчи бўлимда ҳимояга ўтириб қолдик, натижада рақиб эркинроқ ўйнади ва ягона вазиятдан фойдаланиб қолди.
Шундан сўнг босимни кучайтирдик. Афсуски Еременко ва Фернандес ўз вазиятларини голга айлантира олмади. Вазиятни ўнглаш учун ҳали имконият бор» - деди Слуцкий.