Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ҳарри Реднапп «ЦСКА» — «Тоттенҳэм» ўйинидан бир кун олдин ҳисоб ва гол муаллифини тўғри топганди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби собиқ бош мураббийи Ҳарри Реднапп Европа Чемпионлар Лигаси доирасидан ўрин олган «ЦСКА» — «Тоттенҳэм» ўйини ҳақида фикр билдириб, бир кун аввалданоқ ҳисоб ва голни ким уришини тўғри топганди. Интервью «Sports.ru» сайтида эълон қилинган.

«Ўйинда ‘шпорлар’ 1:0 ҳисобида ғолиб чиқади ва голни Сон Хён Мин уради», — деб таҳмин қилганди англиялик мутахассис. Беллашув чиндан ҳам «Тоттенҳэм»нинг минимал ғалабаси билан якунига етди ва ундаги ягона гол Сон Хён Мин томонидан урилди.

Рус журналистлари «ЦСКА» посбони Игорь Акинфеевнинг Чемпионлар Лигасининг кетма-кет 38 та ўйинидан буён гол ўтказиб келаётгани борасидаги саволига Реднапп «Демак, эртага 39-голни ўтказади», деб жавоб қайтарган. Бу сериянинг тўхташини эса Москвада бўлиб ўтадиган «ЦСКА» — «Байер» ўйинида деб таҳмин қилган.

Маълумот учун, Ҳарри Реднапп Иорданияда терма жамоасида маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:44, 28.09.2016.
Ўқилди: 10937 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.