ПСЖ яримҳимоячиси Марко Верратти Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишдан ҳамон умидвор экани ҳақида гапирди.
«Чемпионлар лигаси – мухлислар, мураббийлар ва албатта футболчиларни фикру ҳаёлида турадиган мусобақа. 4 ярим йил олдин Парижга келганимда, бу турнирда ғолиб чиқишни мақсад қилгандим.
Қанчалик кўп вақт керак бўлса, шунча кутишга розиман. Чемпионлар лигаси кубогини бошим узра кўтармагунча тинчимайман» - деди Верратти Goal хабарида.