Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Жамшид Саидов: “Ҳозирда енгил ўйинлар қолмади”

Баҳо:
+ | -

"Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бухороликлар устози Жамшид Саидов қатнашди.

- Юқори темпдаги учрашув гувоҳига айландик. Афсуски, мана шундай қизиқарли учрашувда ҳеч бир футболчи гол ура олмади. Ўйлашимча, бугунги баҳс мухлисларга манзур бўлди. Йигитларга ва бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман. Фикримча, биз ҳам, “Бунёдкор” ҳам икки очко йўқотди. Биз уйда ўйнаганимиз учун, “Бунёдкор” эса чемпионлик учун курашаётгани учун шундай деяпман. Навбатдаги учрашувни Наманганда “Навбаҳор”га қарши ўтказамиз. Бундан буён енгил учрашувлар қолмади, деб ўйлайман. Ҳозир аутсайдер клублар ҳам етакчиларга муносиб қаршилик кўрсатишяпти. Шунинг учун олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Олдинда икки ҳафталик танаффус бор. Жароҳатланган футболчиларимиз шу орқада сафга қайтишга умид қиламан, - дейди Жамшид Саидов.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 02:11, 29.09.2016.
Ўқилди: 4770 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик