Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Куртуа Моуриньо "Реал"га нимани олиб келганини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа Ла Лига доирасида "Эспаньол"га қарши ўтказилган учрашувда жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Жозе Моуринью қайтганидан кейинги илк расмий баҳс "Реал"нинг "Эспаньол" устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Қаймоқранглилар" уч очкони ўйин сўнггида илиб кетишди — захирадан майдонга тушган Карлос Эспи 90-дақиқада ғалаба голини урди.

"Ҳозирча хулоса чиқаришга эрта, аммо биз албатта кучайиб борамиз. Моуринью қўл остида майдонда интизом ҳукмрон, барча биргаликда ва мувофиқ ҳаракат қилмоқда. Бизда аниқ ўйин услуби бор. Машғулотларни жуда яхши ўтказяпмиз, энди режага амал қилишда давом этишимиз керак. Вақт ўтиши билан янада ўсишга эришамиз", — дея Куртуанинг сўзларини келтиради Madrid Zone.

Жозе Моуринью "Реал"га 13 йиллик танаффусдан сўнг қайтди. Июнь ойи бошида "Ўзига хос" лақаби билан танилган португалиялик мутахассис жамоа бош мураббийи лавозимида Альваро Арбелоани алмаштирди.

Киритилди: 10:13, 23.08.2026.
Ўқилди: 2443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик