Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
“Англия терма жамоаси бош мураббийлиги? Мен бор эътиборимни “Арсенал” билан ишлашга қаратганман”, — деди Арсен Венгер.
“Мен ҳар доим таъкидлаб келганман — бу клуб учун қўлимдан келган ҳамма нарсани қиламан. Бу борада ҳеч нарса ўзгаргани йўқ”, — деди мураббий.