Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Андижондаги “БЎФМ”да турнир бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

1 октябрь – мамлакатимизда устозлар ва мураббийлар куни. Шу муносабат билан “Андижон” футбол клуби тасарруфидаги “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”да 2006 йил ва ундан кичик ёшда бўлган болалар иштирокида турнир ташкил этилди. Унда жами 14та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби”нинг ушбу ички мусоқабаси бугун якунига етди. Финала эрталаб соат 10:00да бошланди. Унда Ислом Аҳмедов бошчилигидаги “БЎФМ” жамоаси Рафаель Муслимов бошқарувидаги “Арена” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

photo_2016-09-28_15-32-49

Айтиш керакки, финал учрашувига “Андижон” жамоаси ижрочи-директори Санжарбек Якубекков  ва бош мураббий Ориф Маматказин ҳам ташриф буюриб, бевосита стадионда кузатиб борди. Қизиқарли ва муросасиз кечган финал учрашувида “Арена” жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.photo_2016-09-28_15-32-57

Турнир якунида одатга кўра, ташкилотчилар мусобақа қатнашчиларини Кубок, медал ва бир қатор қимматбаҳо совғалара билан тақдирлаб, турли хил номинациялар бўйича ҳам иқтидорли йигитлар мукофотланди. Шунингдек раҳбарият ва мураббийларга сўз берилди.

– Ассалому алайкум хурматли мураббийлар ва турнир иштирокчилари. Бугун финал учрашувини барчамиз биргаликда кузатиб бордик. Ҳар икки жамоа футболчилари яхши харакат қилди. Болалар футболида натижа биринчи ўринда турмайди. Шундай экан мураббийлар кўпроқ болаларни тўғри йўналиш бўйича шакллантириб бориши даркор деб ўйлайман. “Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” директори Бекзодбек Каримовга ҳам клубимиз томонидан миннатдорчилик билдириб қоламан. Анча тиришқоқ ва мехнатсевар йигит. Бунгача ҳам биргаликда қатор турнирларни ўтказдик. Насиб қилса ушбу даргоҳдан вилоятимизнинг бош жамоасига муносиб футболчилар етишиб чиқади деган умиддаман. Болаларга маслаҳатим шуки, футбол билан жиддий шуғулланиб мураббийларнинг кўрсатмаларига тўлиқ амал қилишсин. Уларнинг устозларини эса келаётган байрами билан жамоамиз номидан ва шахсан ўзимнинг номимдан самимий муборакбод этаман – дейди “Андижон” ФК ижрочи директори Санжарбек Якуббеков.

photo_2016-09-28_15-33-30
Шунингдек сўз навбати “Андижон” бош мураббийи Ориф Маматказинга ҳам берилди. – Бу каби турнирларни ташкил этиш яхши албатта. Болаларга кўпроқ ўйин керак. Азиз болажонлар сизларнинг мусобақангизда ҳеч қачон ғолиб жамоа бўлмайди. Бу ерда ҳамма тенг. Иккинчи ўринни олдик деб ортиқча ҳафа бўлиш керак эмас. Асосийси ҳали олдинда – дейди Ориф Исмоилович.    

photo_2016-09-28_15-33-04
“Болалар ва ўсмирлар футбол мактаби” директори Бекзодбек Каримов ҳам сўз олар экан жумладан шундай деди – Хурматли турнир қатнашчилари ва раҳбарият. Авваламбор сизларга ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтсам. Ўйлайманки турниримиз ҳар бир жамоа учун фойдали бўлди. Мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган турнирда мураббийлар ўз шогирдларининг имкониятларини янада кўздан кечириб олди. Футболда 10та машғулотдан 1та ўйин яхши деган гап бор. Шундай экан келгусида ҳам бу каби турнирларни ташкил этишда давом этамиз. Бу борада бизни қўллаб-қувватлат ўз ёрдамини аямаётган “Андижон” футбол клуби раҳбариятига ҳам миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Биз энг аввало вилоятимизнинг бош жамоасига ўйинчи тарбиялаб бериш йўлида ишлаймиз. Истардимки сизларни келгусида Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоамиз таркибида кўришни. Бунга эришиш энг аввало ҳар бир йигитнинг ўзига боғлиқ. Машғулотларда тинимсиз ишлаб, ўсишга эришиш йўлида чин кўнгилдан мехнат қилинса ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.
photo_2016-09-28_15-33-42

photo_2016-09-28_15-33-14

photo_2016-09-28_15-34-34

photo_2016-09-28_15-33-26

photo_2016-09-28_15-35-14

photo_2016-09-28_15-32-01

Шунингдек тақдирлаш маросимида яна бир хурматли кишиларга сўз берилди ва улар ҳам ўз навбатида самимий тилакларини билдириб ўтди.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 09:44, 29.09.2016.
Ўқилди: 4643 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик