Бугун Ёшлар лигасида "Насаф" - "Металлург" ўйини бўлиб ўтди.
Учрашув дастлабки дақиқаларидан ҳужумларга зўр берган ёшларимиз рақиб ҳимоясининг қаршилигини енга олишмади. Бугун меҳмонлар ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилишди.
Яратилган кўпгина вазиятларда жамоамиз ёшларига дарвозани ишғол қилишда аниқлик етишмади.
Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.
Ҳисоб иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасига келиб, меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди. Учрашувдаги дастлабки муаллифи Зуфаржон Акбаралиев бўлди. Ёшларимиз ушбу голга 69-дақиқасида жавоб қайтаришди. Эндигина майдонга тушган Акмалжон Олимов ўзининг голи билан орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди.
Аммо қолган дақиқаларда омад “Металлург” жамоаси ёшлари томонида бўлди. Уларга қандайдир маънода бугунги об-ҳаво ҳам “ёрдам” берди. Қаршида эсган кучли шамол ва чанг-тўзон майдонни кўришни ҳам қийинлаштириб юборди. Кучли шамол ҳам ёшларимиз дарвозаси томон эди. Меҳмонлар кўпчилик бўлиб ташкил этган ҳужумлари гол билан якун топди. Учрашув 81-дақиқасида Сирожжон Тошпўлатов ҳисобни оширишни уддасидан чиққан бўлса, 86-дақиқада Зуҳрилло Бобоев ҳисобни йириклаштирди.
Учрашув асосий вақтига қўшиб берилган дақиқалар ҳам жамоамизга ёрдам бермади.
Шундай қилиб, ёшларимиз 24-турдаги учрашувда ҳам мағлубиятга учрашди. Умид қиламизки, ФИФА кунлари муносабати билан юзага келадиган танаффусдан мураббийларимиз унумли фойдаланишади ва кейинги ўйинларга ўз шогирдларини пухта тайёрлашади.
Ёшларимизнинг кейинги турдаги рақиби “Бунёдкор” ёшлари бўлишади. Учрашув 14 октябр куни бўлиб ўтади.
Ёшлар лигаси, 24-тур. 29.09.2016
“Насаф” (Қарши) – “Металлург” (Бекобод) 1:3 (0:0)
Қарши ш., “Меҳнатчи” стадиони.
Бош ҳакам: Игорь Гормашев (Тошкент)
Ҳакамлар: Артём Калинин (Қарши), Зуфар Элибоев (Қарши)
Захира ҳаками: Суҳроб Сатторов (Қарши)
Назоратчи: Ибрагим Шарипов (Бухоро)
Голлар: Акмалжон Олимов, 69’-1:1 - Зуфаржон Акбаралиев, 53’-0:1, Cирожжон Тошпўлатов, 81’-1:2, Зуҳрилло Бобоев, 86’-1:3.
“Насаф”: 13.Музаффар Шарипов, 5.Раҳимбек Жавлиев (32.Абдулазиз Нишонбоев 89), 34.Фарруҳ Сайфиев, 7.Акбар Муродов (4.Акмалжон Олимов 68), 6.Сирожиддин Қўзиев (38.Жаҳонгир Қурбонбоев 55), 36.Акмал Мозговой, 10.Ислом Рашидхонов, 16.Дилшод Хушбаков (14.Илҳомжон Алижонов 83), 28.Сардор Саъдуллаев (22.Ислом Кенжабоев 59), 15.Шахбоз Эркинов, 41.Нажмиддин Нормуродов (с).
Захира: 12.Амир Лутфуллаев, 32.Абдулазиз Нишонбоев.
“Металлург”: 25.Тимурбек Тўйчиев, 3.Асомиддин Абдураҳмонов, 4.Зуфаржон Акбаралиев, 5.Жасур Ахмедов (77.Зокиржон Ахмаджонов 74), 6.Мансуржон Нуралиев, 7.Улуғбек Худоёров, 11.Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 17.Умид Раҳимов (23.Зухрилло Бобоев 58), 21.Сардор Расулов, 22.Худойшукур Сатторов, 27.Сирожжон Тошпўлатов (с).
Огоҳлантириш: Худойшукур Сатторов 20, Муҳаммадодил Қаҳрамонов 40, Сирожжон Тошпўлатов 90+2.