Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Херардо Мартино Месси термага қайтишига шубҳа қилмаганини айтиб ўтди.
"Мессининг қарори ҳақида эшитганимда барибир вақти келиб термага қайтишини билган эдим. У ўз сўзидан қайтишини билардим. У қарорини қайта кўриб чиқишига ишонардим", - дейди мураббий.