Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам «Реал» ҳужумчиси Карим Бенземани нима учун термага яна чақирмаганини тушунтириб ўтирмади.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ҳужумчиси бир йилча аввал «Лион» ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнани шантаж қилиш ишига алоқадорлиги учун термадан четлатилган эди.
«Терма жамоа таркибини шакллантириш борасидаги қарорни мен қабул қиламан. Мен танлаган таркиб оптимал, деб ҳисоблайман», — деди Дешам.