«Ливерпуль» клубининг 49 ёшли бош мураббийи Юрген Клопп 60 ёшдан сўнг нафақага чиқиши ҳақида маълум қилди.
«Бир кун келиб ҳаммасини ташлайман. 60 ёшдан сўнг ишламайман. Яшаш учун албатта Германияга қайтиб бораман. Агар «Майнц», «Боруссия Д» ва «Ливерпуль» мен бошқарган учта клуб бўлиб қолса қолаверсин, буни ёмон жойи йўқ. Уларнинг барчаси ажойиб клуб» - деди Клопп Football365 нашри хабарида.