Англия терма жамоасини вақтинча бошқариб тураётган Гарет Саутгейт Уэйн Рунидан сардорлик боғичини олиб қўймагани сабабини тушунтирди.
“Ушбу қарор менга осон бўлмади. Руни ҳақиқий сардор.
Уэйн ўз ишини яхши уддалаяпти. У икки йилдан буён сардорлик қилади ва бу борада муаммо йўқ”, – деди Саутгейт.