Кириш Регистрация

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ЎФФ раҳбарияти билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан Ўзбекистон Футбол Федерацияси раҳбарияти билан учрашди.

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳамда ЎФФ раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда, Баҳрайнда старт оладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига жўнаб кетаётган терма жамоа мураббийлари ва футболчилари сўз олиб, терма жамоа турнирга тайёр эканини таъкидлашди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов терма жамоа Осиё чемпионатига яхши тайёргарланганини ва турнирда жамоа яхши натижа кўрсатишидан умидвор эканини айтди: “Сўнгги вақтда биз терма жамоани етарли даражада шакллантира олдик. Кўплаб йиғинлар ва турнирларда иштирок этдик ва бу вақт оралиғида керакли тажриба тўпладик. Бизнинг сафимиздаги кўплаб футболчилар Олий Лигада ўринбосарлар сафида тўп сураётган эдилар. Бугунга келиб, уларнинг кўпи асосий таркибда ҳам майдонга тушмоқдалар. Биз йиғинларда янги ғоя ва тактикаларни синаб кўрдик. Осиё чемпионатига яхши ният ва мақсад билан йўл олмоқдамиз. Агар футболчилар ўзларига юклатилган вазифани тўлиқ бажара олсалар ва ўз ўйинларини кўрсата олсалар, биз турнирда албатта, яхши натижага эриша оламиз”, - дейди Жасур Абдураимов.

Йиғилишда шунингдек, бир қатор футболчилар сўзга чиқиб, уларга билдирилаётган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилишларини айтиб ўтишди. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси сардори Ислом Қобилов футболчилар турнирга ҳам псиҳологик, ҳам тактик жиҳатдан тайёр эканини таъкидлади: “Турнирга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз катта ва аҳил оиламиз. Мураббийлар кўрсатамаларини бажара олишимиз керак ва шундагина яхши натижага эриша оламиз. Псиҳологик ва тактик жиҳатдан турнирга тайёрмиз”, - деди терма жамоа сардори.

Йиғилишда, ЎФФ Биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини бутун Ўзбекистон аҳли, мухлислар қўллаётганини ва улар яхши натижалар билан юртимизга қайтиб келишини тилади. Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Профессионал Лигаси Бош Директори Фарход Магаметов, ЎФФ Терма жамоалар маркази Директори Асқар Толибжонов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Манба: the-uff.com
Киритилди: 14:20, 04.10.2016.
Ўқилди: 11675 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.