ESPN қуйидаги мақолани чоп этди.
1. Ҳабарингиз бўлса ўтган мавсум ҳам Барселона жамоаси сафарда Селта жамоасига 4-1 ҳисобида ўтқазиб кўйган эди. Луис Энрики ўз ҳатолари устида ишламаяпти. Жереми Матье, Рафиня ва Андре Гомешни майдонга асосий таркибда тушириб Энрике нимани исботламоқчи бўлди? Наҳотки Жереми Матье ўрнига бошқа бирон бир ҳимоячини майдонга тушуришнинг иложи йўқ эди?
Дарвазабон Тер Штеген мана неча маротабаки Барселона муҳлислари устидан кулиб келмоқда. Унинг керак бўлмаган жойлардан тўп ўтказиб юбориши жамоага жуда қимматга тушмоқда. Рома билан бўлган баҳсни бир эсланг. Тер Штеген Барселонада ўйнашга лойиқми? Унга рақобат қила оладиган бирон бир дарвозабон таркибда борми? Нега Барселона ўзининг биринчи рақамли дарвозабонини Манчертер ситига кўйиб юборди? Ушбу саволлар Луис Энрикега яъна бир бора берилиши керак. Дарвозабон бу ярим жамоа демакдир.
2. Жамоа ўйинчилари Мессисиз ўйнашни эплай олишлари лозим. Леонинг минг афсуски ёши ўтиб бормоқда. Эътибор билан қарайдиган бўлсангиз Месси ҳозирда майдон марказида ўйнашни маъқул кўрмоқда. Бунинг сабаби оддий Месси 18 ёшда эмас ва Месси ўз имкониятларидан келиб чиқиб тўп сурмоқда. Унда туғма талант бор. Ушбу иқтидори туфайли месси узоқ давр тўп суриши мумкин. Яъни кўп куч сарф қилмай ақл билан тўп суриш имконияти унда мавжуд. Барселона мойдон марказида энг ақлли футболчи мавжуд бу месси. Лекин масаланинг яна бир томони бор месси буёғига кўп бора жараҳат олиши мумкин. Шунинг учун ҳам Барселона мессисиз тўп суришни албатта ўрганиши лозим.
3. Луис Энрике таркибда ҳаддан ташқари кўп ротация ишларини олиб бормоқда. Бу эса ҳар доим хам керакли натижаларни олиб келмаяпти. Луис Энрике иҳтиёрида жуда кўп керакли ўйинчилар бор ва бу керакли ўйинчилардан тўғри фойдаланишни билиш керак.