«Боруссия Д» клубининг ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Милан» клубига қайтиши борасида ўз фикрларини баён қилди.
Футболчи жамоанинг асосий таркибида бирорта ўйин ўтказмай, уч йил бошқа клубларда ижарада юрган эди.
«Милан»? У ерда бўлганимда ижара ҳақидаги қарорларни эшитиш оғир бўлган. Шундай бўлса-да, клуб билан муносабатим яхши. Чемпионлар лигаси финалида Галлиани билан учрашдим. У менга: «Агар қачонлардир қайтишни истасанг – эшигимиз сен учун очиқ» - деди. Мен унга буни катта шараф эканини билдирдим» - деди Обамеянг.