Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Ўзбекистон-Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+ | -

Футбол мухлислари учун бугун дунё бўйлаб футбол байрами. Бугун ФИФА куни ва кўпчилик мамлакатларнинг ишқибозлари ўз севимли терма жамоаларининг жорий йилдаги навбатдаги ўйинига гувоҳ бўлишади.

Шунингдек, ўзбекистонлик футбол мухлислари учун Тошкентнинг «Бунёдкор» стадионида катта байрам. Чунки миллий терма жамоамиз ЖЧ-2018 3-саралаш босқичининг 3-туридан ўрин олган Эрон термасига қарши ўйин билан давом эттиради. Рақибимиз рейтинг бўйича бизнинг термадан юқори поғонада (37-ўрин) туришидан қатъи назар, бор кучимиз билан ўйнашга ва 3 очкони қўлга киритишга астойдил ҳаракат қилмоғимиз лозим. Рақибни енгиш  – бу энди миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штабига ва футболчиларимизга боғлиқ, албатта.

Энди Эрон миллий терма жамоаси ҳақида батафсил маълумот.

ФИФА аъзоси – 1945 йилдан, ОФК аъзоси – 1954 йилдан.

ФИФА коди – IRN. Лақаби – миллий жамоа.

Бош мураббий –Карлос Кейруш (Португалия, 2011 йилдан буён)

Сардор – Андраник Теймурян.
Даслабки ўйин. 25.08.1941. Қобул. Афғонистон-Эрон 0:0
Энг йирик ғалабаси. 24.11.2000. Табриз. Эрон-Гуам 19:0

Энг йирик мағлубияти. 28.05.1950. Стамбул. Туркия-Эрон 6:1
ЖЧда 4-марта иштирок этган. 1978, 1998, 2006, 2014. (гуруҳ босқичи).
ОКда 13-марта иштирок этган. Чемпион-1968, 1972, 1976.
ФИФА рейтингида энг юқори кўрсаткич: 15-ўрин (2005 йил, август)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон билан 6 марта ўйнаган. Шундан - 1та ғалаба, 1та дуранг, 4та мағлубият. Тўплар нисбати: 8-2, Эрон фойдасига.

1) ОЎ-1998, Чоракфинал.
    14.12.1998. Ўзбекистон – Эрон 0:4

2) ОК-2007, финал босқичи , “C” гуруҳи
    11.07.2007. Эрон – Ўзбекистон 2:1
 
3) Ўртоқлик учрашуви
    05.09.2009. Ўзбекистон – Эрон 0:0
    Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони

4) ЖЧ-2014, Саралаш учрашуви, 4-раунд, “A” гуруҳи
    03.06.2012. Ўзбекистон – Эрон 0:1
    Тошкент, "Пахтакор" марказий стадиони

5) ЖЧ-2014, Саралаш учрашуви, 4-раунд, “A” гуруҳи
    14.11.2012  Эрон – Ўзбекистон 0:1
    Теҳрон, "Azadi Stadium"

6) Ўртоқлик учрашуви - 2015.
    11.06.2015  Ўзбекистон – Эрон  0:1
    Тошкент, "Бунёдкор" стадиони.

7) ЖЧ-2018, Саралаш учрашуви, 3-раунд, “A” гуруҳи
    06.10.2016  Ўзбекистон – Эрон
    Тошкент, "Бунёдкор"  стадиони

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:05, 06.10.2016.
Ўқилди: 10127 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.