«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола унинг мураббийлик фаолиятига Йохан Кройфнинг таъсири жуда катта бўлгани ҳақида гапирди.
«Омадим келиб, «Сити», «Барселона» ва «Бавария»ни бошқардим, чунки бу йўлда Кройфни учратиб қолдим. Футболни яхши биламан деб ўйлардим, бироқ Кройфни учратгач, бутунлай ўзгача дунёни кашф қилдим. У нафақат менга, балки жуда кўп футболчилар авлодига устозлик қилди. Кройф - энг мард мураббийлардан бири» - деди Гвардиола Le Figaro хабарида.