Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Италия (1:1) терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ғалаба қозона олмаганимиздан ҳайрон эмасман. Италия ҳар доим кучли таркибга эга. Улар исталган вақтда ирода намойиш этиб, ўйинга қайта олади.
Биринчи бўлимда биз яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда Италия яхшироқ ўйнади, чунки бизнинг ўйинимизга сариқ карточкалар таъсир қилди.
Энди тўлиқ тикланиб олиб, кейинги ўйинга тайёрланишимиз лозим» - деди Лопетеги.