«Рома» ҳимоячиси Костас Манолас ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда Sport.es.
«Барселона» клуби «Рома»га ижарага берилган Томас Вермаленнинг ўрнига грециялик ҳимоячини олиши мумкин. Агар «Рома» Вермаленни хизматларидан воз кечса, у ҳолда Манолас учун 25 миллион евро тўлашига тўғри келади.