«Реал» ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос Италия (1:1) терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг унинг шаънига ёғдирилган танқидларга жавоб берди.
«Мени танқид қилувчилар пайтдан фойдаланиб қолсин, тез орада уларни овозини ўчираман. Ҳар бир футболчи хато қилиши мумкин, ҳатто Буффон ҳам. Фақат бир фарқи бор. Италиянинг хатосидан сўнг олқишлар янграса, Испанияни хатосидан сўнг ҳуштакбозлик қилинади» - деди Рамос.