Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Хитой футбол ассоциацияси президенти футболчиларнинг руҳиятини кўтарди

Баҳо:
+ | -

Хитой терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашининг 3-босқичини муваффақиятли бошлай олмади. Жамоа дастлабки 2та турда Жанубий Кореяга ютқазиб, Эрон билан дуранг ўйнаганидан кейин, 3-турда, кутилмаганда, ўз уйида Сурияга имкониятни бой бериб қўйди.

Хитой футбол ассоциацияси президенти Кай Женхуа футболчиларга мурожаат қилиб, ишончни йўқотмасликни сўради.

"Олдимизда ҳали 7та ўйин бор. Ўзингизнинг жанговар руҳиятингизни намойиш қилишингиз керак. Айниқса, мана шундай қийин вазиятда (мағлубиятдан кейин). Таслим бўлишингиз керак эмас.

Сиз бизнинг фахримизсиз. Мухлислар номидан сизларга миннатдорчилик билдирамиз. Мағлубиятларга қарамай, бу қийинчиликларни енгиб ўта олишингиз мумкин. Бошингизни баланд кўтаринг ва курашни давом эттиринг", - деди Хитой футбол ассоциацияси президенти.

Эслатиб ўтамиз, Хитой терма жамоаси навбатдаги ўйинни 11 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўтказади. Учрашув 18:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:45, 08.10.2016.
Ўқилди: 9418 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3657]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3323]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [3036]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [3016]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2993]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2271]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [2200]

Родри операция қилинади [2088]

Шалимов: «Шомуродов ҳақиқий етакчи, аммо Ҳусанов мени ҳайратда қолдирди» [2075]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1884]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик