Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Гарет Саутгейт ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Мальта (2:0) терма жамоасига қарши ўйин ҳақида ўз фикрини баён қилди.
«Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Рақиб дарвозабони бир қанча сэйвларни амалга оширди. Танаффусдан сўнг баъзи футболчилар ўзини аяб ўйнади. Яна бир қанча вазиятларни йўққа чиқардик. Аммо 10 кун олдин қандай аҳволда эканимизни инобатга оладиган бўлсам, натижадан мамнунман» - деди Саутгейт.