Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Косово терма жамоасига қарши ўйиндан олдин ўз фикрини маълум қилди.
«Бу ўйин биз учун муҳим аҳамиятга эга. Рақиб ҳақида етарлича маълумот тўпладик, ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик.
Икки дурангдан сўнг ғалаба қозонишни истаяпмиз. Бироқ Косовога ҳам яхши натижа керак. Буни яхши тушуниб турибмиз. Уларни албаттта мағлуб этишимиз шарт» - деди Шевченко.