Словения терма жамоаси дарвозабони Ян Облак ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Англия (11 октябрь) терма жамоасига қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Руни Англия терма жамоаси учун муҳим футболчи, биз уни тўхтатишимиз шарт. Инглизлардан қўрқмайман, бироқ уларда яхши ҳужумчилар бор. Уларнинг энг кучли чизиғи – ҳужум.
Бу биз учун жуда муҳим ўйин. Агар ЖЧ-2018га чиқишни истасак, Англияни мағлуб этишимиз керак» - деди Облак Goal хабарида.