«Эвертон» бош мураббийи Рональд Куман «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан «Барселона»да бирга ўйнаган пайтида, уни тарбиялаганини маълум қилди.
«Кройфф бу ёш йигитчадаги иқтидорни кўра билди ва уни асосий жамоага ўтказди. Биз бир хонада бирга яшадик. Кройфф уни менга бириктириб, голландча футболни ўргатишимни тайинлади.
Пеп билан бир неча йил давомида бирга яшадик. У жуда қизиққон, қобилиятли футболчи бўлиб чиқди. Футбол ҳақидаги ҳар бир нарсани қунт билан ўрганди. У ҳеч қачон калондимоғлик қилмади, ўзини катта юлдуздек тутмади.
Жамоага келганида эски «Гольф» автомобили бор эди. Асосий таркибга кирганидан уч йил ўтгач ҳам шу машинани ҳайдаб юрди» - деди Куман.