«Реал» клубининг собиқ бош мураббийи Вандерлей Лушембурго истеъфога чиқарилиш можароси ҳақида гапириб берди.
«Роналдони алмаштирганим учун Перес мени ишдан бўшатган. Мен яхши ишладим ва «Реал»да қолиш имкониятим юқори эди. «Хетафе»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида Роналдони алмаштирдим, биз 1:0га ютдик. Ўйиндан кейин Перес менга қўнғироқ қилиб, нега бундай қилганимни сўради. Мен ўйинни охири бўлгани, ҳисобни ушлаб туришга ҳаракат қилганимни айтдим. У эса бундай қилмаслик лозим, мухлислар биздан ҳужумкор ўйинни кутишади деди. Мен эса: «Президент, мен бу ерга ишлаш учун, ғалаба қозониш ва «Барселона»дан ўзиб кетиш учун келдим. Сиздан иш сўраб ялинмадим, ўзингиз Бразилияга бориб, мен билан шартнома туздингиз. Агар ишим ёқмаётган бўлса, бемалол бўшатиб юборишингиз мумкин» - дедим. Эртасига мени ишдан олишди» - деди Лушембурго.
Эслатиб ўтамиз, Лушембурго 2004 - 2005 йилларда «Реал»ни бошқарган.