«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти клубдаги иши тўғрисида гапириб берди.
«Бавария»да ишлаш осон бўлмоқда, чунки уларнинг футболдаги билими беқиёс, савияси ҳам юқори экан. Ўйлашимча, Гвардиола клубни шу даражага олиб чиққан.
Ажойиб пойдевор ўрнатилган экан, уни бузишни истамадим. Ўз ғояларимни қандайдир инқилобий усуллар билан сингдиришни хоҳламадим. Футболчиларга етарлича эркинлик бердим, бироқ назоратдан қочирмадим» - деди Анчелотти.