“Реал” ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро клуб бош мураббийи Зинедин Зидан ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Зидан менга доимо ишлашда давом этишимни ва ўзимни кўрсатиш учун имкон бўлишини айтади.
У футболчи билан қандай муомала қилишни билан ва ишини тўлақонли уддалайди.
Ҳар биримиз билан алоҳида футболчи сифатида, майдонда эса мураббий сифатида гаплашади”, – деди Каземиро.