Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Голландияда ҳаваскор футбол клублар сунъий чимда ўйнашдан бош тортмоқда

Баҳо:
+ | -

Голландиядаги бир нечта ҳаваскор футбол клублари сунъий қопламали чимлардаги машғулот ва ўйинларни бекор қилиб, ўз хатти-ҳаракатини спортчилар соғлиғига зарар экани билан тушунтирмоқда. Бу ҳақда Algemeen Dagblad газетасига таяниб, «ТАСС» маълум қилмоқда.

Спортчилар орасида ваҳимани миллий телевидение орқали намойиш этилган теледастурлардан бири келтириб чиқарди. Унда айтилишича, сунъий чимларда ишлатиладиган резина гранулаларининг 90 фоизи автомобилларнинг эски шинасидан ишлаб чиқарилади. Шиналар таркибида канцероген моддалар бўлиши ва бу ўз навбатида спортчилар соғлиғига хавф солиши мумкин.

Мутахассисларга кўра, бундай ҳолатларда спортчиларда оққон касаллигининг ривожланиши мойиллиги ошади.

Теледастур муаллифлари, шу ўринда, ушбу масалага жавобгар бўлган Голландия атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш институти гранулалар борасида етарлича тадқиқотлар ўтказмагани ҳақида огоҳлантирди.

Голландия қироллик футбол иттифоқи, ўз навбатида, сунъий чимлар борасида қўшимча тадқиқотлар ўтказилишига чақирди, аммо ўз қоидаларини ҳозирча ўзгартирмади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:54, 11.10.2016.
Ўқилди: 5465 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.