«Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг талабларига мослашиб бораётганини маълум қилди.
«Гвардиола мендан соф ҳужумчи ролини бажаришни талаб қилмоқда. У биздан кўпроқ ҳаракат қилишни сўрайди. Унинг талаб ва истаклари аниқ. Бу яхши. Ҳозир унинг талабларига мослашиб кетдим. Ҳимоячиларга тўхтовсиз босим уюштиришга ҳаракат қиламан» - деди футболчи.