«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти Италия терма жамоасини ЖЧ-2018га чиқа олишига ишонч билдирди.
«Италия мураккаб гуруҳдан жой олган, бироқ ишончим комил, улар вазифани бажаришади. Ўз майдонида ўтган ўйинда Испанияни мағлуб этишига ишонган эдим. Аммо ўйин дуранг натижа билан тугади. Ҳали жавоб ўйини ҳам бор. Агар гуруҳда биринчи ўрин қўлга киритилмаса, плей-офф баҳсларида ҳам жамоа имкониятларини юқори деб баҳолайман» - деди Анчелотти.