Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ўзбекистонлик теннисчилар Каримов, Султонов ва Шофайзиев Tashkent Challenger–2016 ни тарк этди

Баҳо:
+ | -

10 октябрь куни Тошкент шаҳридаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида Tashkent Challenger–2016 теннис турнирининг яккалик ва жуфтлик баҳсларининг асосий тўр учрашувларига старт берилди, деб хабар бермоқда. «Газета.uz».

 

ATP рейтингида 687-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик 18 ёшли теннисчи Жўрабек Каримов биринчи даврада босниялик Мирза Башичга (174-ўрин) қарши баҳс олиб борди ва 4:6, 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўзбекистон вакилларидан яна бири – 17 ёшли Ҳумоюн Султонов (742-ўрин) биринчи даврада словакиялик Лукаш Лацко (116-ўрин) билан куч синашиб, 4:6, 3:6 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дунё рейтингида 1450-ўринда бораётган 23 ёшли ўзбекистонлик Шониғмат Шофайзиев 25 ёшли бельгиялик теннисчи Янник Мертенсга (258-ўрин) қарши кортга чиқди ва якунда 4:6, 2:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жуфтлик баҳсларида россиялик Михаил Елгин билан тандем ҳосил қилган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин биринчи даврада ўзбекистонлик теннисчилардан ташкил топган Шониғмат Шофайзиев ва Ҳумоюн Султонов дуэти устидан 6:4 6:2 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўл олди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:04, 11.10.2016.
Ўқилди: 6355 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик