«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике сўнгги пайтларда бир масалада анча бехаловат бўлиб қолди. Каталонияликлар устозининг тахминича, жамоада кимдир клуб ва мураббийнинг режалари ҳақида ташқари маълумот чиқармоқда.
Бир неча кун аввал газеталаридан бири "Барселона" мураббийлар штаби томонидан рақибнинг ўйини таҳлил қилинган материални чоп этди. Шу боис "кўк-анорранглилар" мураббийи ичкарида сотқин бор деган хулосага келди.
Катта эҳтимол билан таҳлилий материални мураббийнинг атрофидагилардан бири бошқаларга етказган. Мураббий ана ўша "каламуш"ни қидира бошлади.