«Зенит» бош мураббийи Мирча Луческу у ёки бу клубларнинг йўқолиб кетишидан хавотирда эканини билдирди.
«Футболдаги энг катта шармандалик – қуйи лигага тушиб кетиш эмас, балки банкрот бўлиб, йўқолиб кетишдир.
Шунинг учун ҳам мен ишлаган клубларимда жуда катта талабларни қўймаганман, қиммат футболчиларни харид қилинишини, маошларни осмонга чиқарилишини сўрамаганман. Бундан ташқари футболчиларни қулай таклиф тушса, сотиб юборилишига қарши бўлмаганман» - деди Луческу.