ФИФА кенгаши ташкилот президенти Жанни Инфантино томонидан берилган жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32тадан 48тага кўпайтириш ҳақидаги таклифини муҳокама қилади.
Инфантино таклиф қилган лойиҳага кўра, 32та терма жамоа ЖЧни плей-офф босқичидан бошлайди ва улардан 16таси дастлабки босқичдан кейин ўз иштирокини якунлайди. Қолган 16та терма жамоа эса сараланган жамоа сифатида ажратиб олинади. Шундан сўнг ЖЧнинг гуруҳ босқичи бошланади.