Британиялик боксчи Тайсон Фьюри WBA Super ва WBO талқини бўйича қўлга киритган барча чемпионлик унвони ва камарларидан воз кечганини эълон қилди.
«Мен бу камарларни Владимир Кличкони мағлуб этиб, қўлга киритган эдим. Мен мағлубиятга учрамаган чемпион сифатида кетяпман. Энди бошқалар ҳам чемпионлик камари учун курашиш имкониятига эга бўлиши учун бу унвонлардан воз кечаман. Бу бокснинг келажаги учун ҳам фойдали.
Мен барча совринларни рингдаги курашда қўлга киритдим, демак рингдаги курашда бой берилиши керак деб ҳисоблайман. Бу унвонларга даъвогарлик қилувчи боксчиларга омад тилайман» - деди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри анча пайтдан буён Кличко билан чемпионлик жангини ўтказишдан бош тортиб келаётган эди. Бундан ташқари, унинг қонида гиёҳванд моддалар борлиги ҳам аниқланганди.