Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Барселона» — «Ман. Сити», «Ливерпул» — «МЮ» ва ҳафтанинг яна 3 тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

«Эрудит Спорт» нашри қуйида цезий, сахароза, қўрғошин, альюминий ва олтинни эритишга қодир ҳароратдаги беш тўқнашувни томоша қилишни тавсия этади:

 

+28,64◦С матч: “Атлетик” Бильбао – “Реал Сосьедад” (16 октябр)

(Цезий моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

56 ҒАЛАБА 36 ДУРАНГ 46 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Атлетик” Бильбао – “Реал Сосьедад” 0:0 ва 0:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Атлетик” Бильбао – “Реал Сосьедад”

134 миллион евро VS 116 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Сан-себастьян ҳамда Бильбао клублари ўртасидаги “Баск дербиси” ўта принципиал жамоалар баҳси эканлиги билан ажралиб туради. Сўнгги беш матчнинг тўрттасида томонлар муроса йўлини танлагани сўзимизни тасдиқлайди. Эътиборлиси, кейинги саккиз ўйинда “Реал Сосьедад”нинг “пичоғи ёғнинг устида” бўлган. Бошқача айтганда, майдон эгалари беш мавсумдан бери уч очко нималигини билмайди. Шундай экан, “Атлетик”ка рақибининг барқарор ўйин кўрсатмаётгани (бир ғалаба қозонади, бир ютқазади) қўл келиши керак. Бир вақтнинг ўзида ҳар икки клуб ҳимоя чизиғида муаммолар кўзга ташланяпти: дарвоза дахлсизлигини сақлай олмаяпти. Хўш, тўпни майдон марказида ушлаб туришни (45 фоиз) хуш кўрувчи “Атлетик”нинг “ошиғи олчи” бўладими ёки очиқ футбол намойиш этиш тарафдори “Реал Сосьедад”нинг?

 

+185◦С матч: “Наполи” – “Рома” (16 октябр)

(Сахароза моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

41 ҒАЛАБА 51 ДУРАНГ 50 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Наполи” – “Рома” 0:0 ва 0:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Наполи” – “Рома”

293,15 миллион евро VS 276,30 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Рақиблар майдонида “оғзидаги ошини олдириб” қўядиган (саккиз очко бой берилди) одат чиқарган “Бўрилар” мухлислар кўз ўнгида ҳеч кимга “нон қолдирмаётган” “Наполи”га қарши баҳсга киришади. “Рома”нинг уйга “қуруқ қўл” билан қайтиши охир-оқибат бош мураббийнинг “паттаси” қўлига тутқазилишига сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. Ўз навбатида, карвонбоши “Ювентус”ни қувишда давом этаётган неаполликлар ҳам “тиш тирноғи билан курашади”. Қизиқарли томони, тўрт мавсумдирки, қарама-қаршилик иштирокчилари ўз майдонида ғалабани тантана қилади. Демак, “Бўрилар”нинг “ови” бароридан келса, юқоридаги анъанага чек қўйиб, турнир жадвалида рақибидан ўзиб кетади. Қисқача айтганда, тўп назорати ҳамда узатмаларнинг аниқлиги бўйича А Сериянинг олди жамоаси (“Наполи”) ва чемпионатда рақиблар дарвозасига зарба йўллашда етакчи (“Рома”) клубнинг кураши томошабоп ўтишига шубҳа йўқ.

 

+327,5◦С матч: “Челси” – “Лестер Сити” (16 октябр)

(Қўрғошин моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

35 ҒАЛАБА 23 ДУРАНГ 18 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Челси” – “Лестер Сити” 1:2 ва 1:1

Имконият: 40/30/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Челси” – “Лестер Сити”

507,80 миллион евро VS 210,50 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Тўғрисини айтганда, “Лестер” эртаги” аста-секин ниҳоясига етиб бораётганга ўхшайди. Йўқса, жорий мавсумда “Тулкилар” меҳмонда энг кам очко тўплаган жамоага айланмасди. Ҳа, Клаудио Раньери шогирдлари рақиблар майдонида фақат мағлубиятга учраяпти. Устига-устак, меҳмонда энг ёмон ҳимояга эга жамоа ҳам айнан “Лестер” (ўнта тўп ўтказиб юборган). Шунинг учун италиялик мутахассис эртакка нуқта қўймаганини намойиш этиш учун вазиятни ўнглашга интилади. Хабарингиз бор, Туманли ўлкадаги илк Конте-Раньери “дуэли” “Челси” устозининг ғалабаси билан якунланди. “Тулкилар тўдаси”ни бошқараётган мутахассис бу фактни ҳам унутмаган, албатта, реванш орқали муносабатларга ойдинлик киритади. Хуллас, бир матчда рақиб дарвозаси томони ўртача 3,6 зарба йўллаётган “Лестер” бу юмушни ҳар баҳсда 6 марта амалга ошираётган “Челси”нинг асабини эговлашга уринади.

 

 

+660,1◦С матч: “Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” (17 октябр)

(Алюминий моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

54 ҒАЛАБА 44 ДУРАНГ 65 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед” 1:3 ва 0:1

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Ливерпуль” – “Манчестер Юнайтед”

387,20 миллион евро VS 534,25 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Сарҳисобларга қараганда, Моуриньо чемпионатни устози Луи ван Гаалдан ҳам ёмонроқ бошлади. Биласиз, Жозе жаноблари уни ўзгалар билан солиштиришларини жини суймайди. Бошқа томондан, охирги беш ўйиннинг тўрттасида “Манкунианлар”нинг қўли баланд келган. Яъни, “Юнайтед”нинг “планка”си юқори. Шунчаки мағлубиятга учрашга ҳаққи йўқ. Майдон эгаларининг ғалабага ташналаги ҳам бор гап. Юрген Клопп шогирдлари юз йиллик рекордни янгилаган бир пайтда тўрт ўйинлик мағлубият сериясига чек қўйиш нима бўлибди? Мазкур муаммо Моуриньони ҳам қийнаяпти: ахир ван Гаал эплаган ишни уддасидан чиқмаса уят-ку. Яна бир тарафда – меҳмонлар турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаши кўзда тутиляпти. Пайқаганингиздек, баҳснинг ҳароратга бой бўлишини тасдиқловчи фактлар етарлича.

 

+1063◦С матч: “Барселона” – “Манчестер Сити” (19 октябр)

(Олтин моддаси эрийди)

Ўзаро учрашувлар:

4 ҒАЛАБА 0 ДУРАНГ 0 ҒАЛАБА

Сўнгги учрашув: “Барселона” – “Манчестер Сити” 2:1 ва 1:0

Имконият: 30/40/30

Жамоаларнинг трансфер қиймати:

“Барселона” – “Манчестер Сити”

756,50 миллион евро VS 518 миллион евро

Ўйин ҳақида икки оғиз:

Испан мураббийи Гвардиола яна собиқ жамоасига қарши! Инглиз жамоаси “Сити” яна “Барса” “тўсиғидан” ўтиши зарур! Шу пайтгача на “Шаҳарликлар”, на унинг мураббийи каталонияликлар устидан устунликка эришмаган. Бироқ Энрике бошқарувидаги жамоа ҳам ҳозирча оптимал формага кириб улгурмаган. Мабодо майдон эгалари “Сельта”га қарши матчда йўл қўйган хатоликларни такрорласа, қийин аҳвол тушиши муқаррар. Чунки “Манчестер Сити” “совға”дан воз кечадиган клуб эмас. Инглиз жамоасида “Барса”ни бир ёқлик қилиш тажрибасига эга “қассоб” Нолитонинг иштироки ҳам аҳамиятлидир. У айнан Луис Энрикега қарши ўйинда “Сити”нинг “сув ва ҳавоси”га айланиши эҳтимоли юқори. Бир мақсад йўлида ҳаракатланаётган жамоалар ўзаро учрашувларда масалага ойдинлик киритиши табиий. Шу сабабли, беллашув куни “Камп Ноу”да олтинни эритиб юборишга қодир ҳарорат кузатилиши мумкин.

Улуғбек РАҲМОНҚУЛОВ

Манба: erudit-sport.uz
Киритилди: 18:02, 13.10.2016.
Ўқилди: 14603 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.